"Ҳаммаси келаси мавсум жамоамизда қандай дарвозабонлар бўлишига боғлиқ. Ҳозир бизда уч нафар ажойиб посбон бор, мавсумни улар билан якунламоқчимиз. Кўрамиз, кейин нима бўлар экан.
Аммо ҳозир мунозаралар бўлишига имкон бермоқчи эмасман. Келаси мавсум бизда дарвозабонлар муаммоси бўлмайди" - дейди Зидан.
Айни дамда "Реал"нинг уч нафар дарвозабони бор - Тибо Куртуа, Кейлор Навас ва Зиданнинг ўғли Лука.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали