Бошланажак мавсумда ҳам жамоани ўз олдига қўйган мақсадига эришиши ва кучлилар қаторига қайтиши учун мухлислар далдаси хамда қўллаб қувватлаши жуда муҳим ҳисобланади. Мухлисларни яна стадионга қайтариш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жамоа ва стадион раҳбарияти келишган ҳолда ушбу мавсумда "Нефтчи" жамоаси иштирокидаги учрашувларига кириш чипталари арзонлаштирилди. Чипта нархи - 5000, марказий секторлар - 7000 сўм этиб белгиланди.
Эртага бўлиб ўтадиган "Нефтчи"-"Хоразм" учрашуви учун чипталар эртага соат 8:00 дан "Истиқлол" стадиони кассаларида сотувга чиқарилади!
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали