ЕЧЛ. 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” – “Бавария” – 2:1.
“Камп Ноу”даги драма! Сер Алекс Фергюсон захирадан туширган биринчи футболчиси Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада Оливер Кан дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни (1:1) тенглаштиради. Кейин эса учрашувнинг 81-дақиқасида Энди Коул ўрнига майдонга тушган Оле Гуннар Сульшер сўнгги сонияларида гол уриб “қизил иблислар”га Европа чемпионлигини тақдим қилади.
Шотландия чемпионати. 2002/03 йилги мавсум.
“Рейнжерс” билан мусобақа ғолиблигини нишонлаётган Шота Арвеладзе.
2004-йил. 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати. Финал. Франция – Испания – 2:1.
Карим Бензема, Ҳатем Бен Арфа ҳамда Самир Насри бош соврин билан.
АПЛ. 2003/04 йилги мавсум.
"Арсенал" мусобақа тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган илк клуб сифатида олтин кубок соҳибига айланади. “Тўпчилар” чемпионатда ўтказилган 38 турнинг 26тасида ғалаба қозониб, 12 марта рақиблар билан муроса йўлини танлаган эди.
2009-йил. Ўртоқлик учрашуви. “Барселона” – “Бунёдкор” – 1:1.
Голларни Карлес Пуйоль ва Сервер Жепаров урган.
Евро-2004. Гуруҳ босқичи. Голландия – Чехия – 2:3.
Мазкур баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Павел Недвед (чапда), Ян Коллер (ўнгда) ҳамда ушбу мусобақада 5та гол билан тўпурар бўлган Милан Барош.
ЕЧЛ. 1997/98 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи, “Барселона” – “Динамо К” – 0:4.
Мазкур баҳсда киевликлар сафида хет-трик қайд этиб, порлаган Андрей Шевченко.
ЕЧЛ. 2012/13 йилги мавсум. Ярим финал. “Боруссия Д” – “Реал” – 4:1.
“Арилар”нинг олтин авлоди. Левандовски учрашувда “қироллик клуби” дарвозасига покер қайд этган эди.
1985-йил.
“Рома” яримҳимоячиси – Карло Анчелотти. У римликлар сафида 1979-1987-йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Кейинчалик “Милан”га ўтиб, футболчилик фаолиятини якунлаган.
2003/04 йилги мавсум. ЦСКАнинг жамоавий фотосурати.
Пастки қатор чапдан биринчи ўтирган футболчини танидингизми?
+Бонус
1905/06 йилги мавсум.
“Челси” дарвозабони Уильям Фулк. Футбол тарихидаги энг ўгир вазнли посбонлардан бири. Унинг оғирлиги 150 кг атрофини ташкил қилган.
Акмурзаев Элдор тайёрлади.
Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ.
Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ.
Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали