Айни дамда "Ливерпуль" турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, бироқ улардан икки очко орқада бораётган "Манчестер Сити" захирасида битта қўшимча ўйин бор.
"Қолган барча ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак, бироқ бу осон бўлмайди. Биз бу вазифани уддалай оламиз, чунки жамоамиз кучли. "Тоттенхэм"га қарши баҳсдан сўнг ўйинимизга эътибор беришимиз лозим, аммо баъзида терма жамоалар танаффусидан сўнг клубга қайтиш қийин бўлади. Энг асосийси - ғалаба. Энди бир-биримизни тушуниб олишимиз учун 3-4 кун бирга машғулот ўтказа оламиз" - дейди Мане.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали