Бироқ, парижликлар Буффон билан яна 2 йиллик шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида Sky Sports нашри хабар берганди.
ESPN’нинг маълумотига кўра эса Франция чемпиони мазкур келишувга қўшимча сифатида 41 ёшли дарвозабоннинг шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. Агар барчаси ижобий якунланса Буффон 2+1 кўринишида 2022-йилнинг ёзига қадар ПСЖ шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, янги келишувга кўра Буффоннинг маоши ва бонус тарзида оладиган маблағи юқорироқ бўлади. У ушбу мавсум клуб сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, Франция суперкубоги ғолиблигини қўлга киритди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали