"Daily Mail" хабарига кўра, манкунианликлар футболчи учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди.
МЮдагилар айни дамда ўнг қанот ҳимояси учун рақобатни оширишмоқчи. Шу боисдан 21 ёшли футболчининг трансферини Оле-Гуннар Сульшернинг ўзи истамоқда.
Олдинроқ МЮ "Пэлас"нинг яна бир футболчиси Уилфрид Заани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали