АГМКга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган навоийликларнинг барча голида Элгужа Григалашвили бевосита иштирок этди. Дастлабки голда айнан унинг жонбозлиги билан ташкил этилган ҳужумни Медина Смит самарали якунлаган бўлса, қолган иккала гол айнан ҳужумкор вингер томонидан киритилди. Дастлаб жарима зарбасидан мўлжалда адашмаган Элгужа Григалашвили чиройли гол соҳибига айланди. Учинчи гол эса Медина Смитнинг узатмасидан кейин вужудга келди. Бу вазиятда Элгужа Григалашвили боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди.
Тур давомида дубль қайд этган ягона футболчига айланган Элгужа Григалашвилининг голлари сони 2тага етди ва тўпурарлар пойгасида ўтган турнинг энг яхши футболчиси деб топилган Драган Черанни қувишда давом этмоқда.
Элгужа Григалашвили Суперлиганинг 2-туридан кейин ўз ҳисобига 2та гол, 1та голли узатма ва 1 бор самарали ҳаракатни ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.
Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи)
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали