Гарчи "Сурхон"га қарши ўйинда Ботирали Эргашев ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган ва жамоасига мағлуб бўлган бўлсада, учрашув давомида Эргашевнинг сейвлари "Динамо"ни йирик мағлубиятдан қутқариб қолди. Қўшимчасига дарвозабон дарвозаси томон белгиланган пенальтини бартараф этишга муваффақ бўлди. Шерзод Каримов томонидан тепилган тўп йўналишини топган Эргашев дарвозасига иккинчи голни киришига йўл қўймади.
Шу тариқа турни энг фаол ўтказган Ботирали Эргашев энг яхши дарвозабон номига муносиб кўрилди.
Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи)
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали