ОАВ диққатига! Эртага Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ташкил этилади
01.04.2019 12:00 Ўқилди: 1451
Аввалроқ, пойтахтимиз Тошкентда Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Эртага 2 апрель куни соат 15:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида саралаш ўйинларидан олдин терма жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилади.