"Ўйин қийин бўлди, аммо чиройли ўтди. Рухий ҳолатимизни яхшилаш учун бизга ғалаба керак эди. "Уэска" ажойиб ўйин кўрсатди.
Лука учинчи дарвозабон. Куртуа ўйинга тайёр эмас эди. Кейлорга дам беришга қарор қилдик. Лукани ўғлим бўлгани учун майдонга туширганим йўқ, у ҳам бошқалар каби "Реал" футболчиси. Унинг ўйини ҳақида ҳеч нарса демайман.
Биринчи ўтказиб юборилган гол - бу хато. Аммо умуман олганда яхши ўйин ўтказдик. Доимо ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз бирор нарсани ўзгартиришимиз керак эди, шу сабабли Мариано майдонга тушди. Бу фойда берди.
Бензема 10 йилдан бери "Реал"да. Балки бу мавсум унга аталгандир. Карим "Реал" футболчиси ва клубини ўзгартирмоқчи деб ўйламайман" - дейди Зидан.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали