Манбанинг маълум қилишича, футболчи қорнининг пастки қисмида оғриқ хис этмоқда. Шу сабаб у терма жамоа сафида Марокашга қарши ўртоқлик баҳсини ҳам ўтказиб юборганди. Ўтган йилнинг декабридан буён Месси оғриқ билан ўйнаб келмоқда. Шунингдек, футболчининг ўнг оёғида ҳам кичик жароҳат бор.
Шу туфайли, 31 ёшли ҳужумчи машқларни очиқ майдонда эмас тренажёр залида индивидуал тарзда ўтказган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали