“Ғалаба тўпидан кейин ўзимни жуда хотиржам ҳис этдим. Бироқ, тўп қандай қилиб дарвоза тўридан жой олганига тўғриси унчалик тушунмадим. Гол ўтказиб юборганимиз яхши иш бўлмади. Ўйлашимча, бу гол бизни янада олдинга ўтишга чорлади. Бугун биз АПЛнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ҳаракат қилдик. “Манчестер Сити” ўтган мавсум мусобақа чемпиони бўлди ва ҳозир ҳам ғолибликка энг асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Биз улар билан курашмоқдамиз. Ғалаба қозонишнинг 500 усули борлиги ҳақида айтгандим. Бугунгиси эса чиройли қўлга киритилмади.”, - дейди “қизиллар” устози.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали