Ўйиннинг 57-дақиқасида ҳисоб мезбонлар (1:0) фойдасига ҳал бўлиб турган пайтда “Аякс” яримҳимоячиси Нуссаир Мазрауи қизил карточка олиб майдонни тарк этади. Қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан ПСВ аъзолари унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиради. Бироқ, амстердамликлар бир киши кам бўлишига қарамасдан, сўнгги 20 дақиқаликда ғалабани (3:1) илиб кетади.
Мазкур муваффақиятдан сўнг, “Аякс” чемпионат етакчиси ПСВ билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали