АПЛ 27-тури доирасида "Бёрнли" "Тоттенхэм"ни қабул қилди. «Терф Мур» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Дастлаб «Бёрнли» ҳужумчиси Крис Вуд ҳисобни очди. Бу ўйиннинг 57-дақиқасига тўғри келди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Харри Кейн ҳисобни тенглаштирди. Аммо 83-дақиқада Эшли Барнс ғалаба тўпини йўллашга эришди.
Бу билан "Бёрнли"нинг мағлубиятсиз серияси 8 та ўйинга етди. Шон Дайч шогирдлари охирги 8 та ўйинда 5 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этишди.