"Mirror" хабарига кўра, "қироллик клуби" данияликни ёздаёқ трансфер қилишга интилиб кўради. "Шпорлар" эса ўз футболчисининг трансферидан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи бўлиб турибди. Данияликнинг Лондон жамоаси билан шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади.
Бу мавсумда Эриксен "Тоттенхэм" таркибида барча турнирларда 38 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали