“Одамлар ҳар хил нарсалар ҳақидаги гапиришлари ва истаган нарсаларни ёзишлари мумкин. Варан саккиз йилдан буён “Реал”да тўп тепмоқда ва ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. У бу ерда бахтли ва клубга содиқ. Охирги вақтларда ОАВларда ёзилаётган ҳолатларга мен гувоҳ бўлаётганим йўқ”, дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Илгарироқ Варан “Ювентус” ёки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали