Гап шундаки, ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Маркус Рэшфорд (мавсумдаги 10-гол) ҳамда Антони Марсьяль (10) клубнинг бошқа футболчилари яъни Поль Погба (11) ва Ромелу Лукаку (12) билан биргаликда мавсум давомида 10+ гол уришга муваффақ бўлишди.
Олдинроқ бундай натижа 1995/96 йилги мавсумда Эрик Кантона, Райан Гиггз, Поль Скоулз ва Энди Коул томонидан қайд этилганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали