Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби"дагилар 29 ёшли хавбекни ёзда сотиб юборишлари мумкин. Шунга қарамасдан якуний қарорни "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан қабул қилади. Вазиятни "Манчестер Сити" кузатмоқда. Хосеп Гвардиола германиялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Кроос жорий мавсум "Реал" сафида 36та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голли пас берди. Футболчининг бозор нархи 80 млн. евро.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали