Бугун мазкур беллашув олдидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни учрашув комиссари Александр Давиденко олиб борди ва клуб масъуллари билан ўйинга боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, эртанги баҳсда жамоалар қайси рангдаги либослардан фойдаланиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, «Бунёдкор» аъзолари тўлиқ кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилса, «Пахтакор» тўлиқ оқ рангдаги либосдан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, CocaCola Суперлиганинг 2-тур доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» учрашуви эртага соат 17:00да «Пахтакор» марказий стадионида бошланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали