Термиздаги "Алпомиш" стадионида "Сурхон" клуби Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. Ўйин соат 16:15да бошланади.
Дастлабки турда "Сурхон" ўз уйида "Металлург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Динамо" эса ўз майдонида "Насаф" билан муроса кўчасини танлади - 1:1.
Куннинг иккинчи ўйини Тошкентда "Локомотив" ва "Навбаҳор" клублари ўртасида кечади. Мазкур баҳс соат 19:00га белгиланган.
Илк турда "Локомотив" дербида "Пахтакор" меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Навбаҳор" эса водий дербисида "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этган эди - 1:1.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали