А серия. «Милан» ўз мухлисларини қувонтиришда давом этмоқда (видео)
23.02.2019 08:00 Ўқилди: 1276
Италия чемпионатининг 25-турига старт берилди. «Милан» ўз майдонида «Эмполи»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Пёнтек рақиб давозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Кшиштоф А серия доирасида "росонери" сафида кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урмоқда.
Иккинчи тайм ўртасига қадар мезбонлар рақиб дарвозасига яна иккита гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди.
"Милан" ўз очколарини 45тага етказиб, эгаллаб турган 4-поғонасини мустаҳкамлаб олди. Гаттузо жамоаси 3-ўриндаги "Интер"дан 1 очко ортда қолмоқда. "Нерадзурри" ушбу турдаги баҳсини эртага "Фиорентина"га қарши ўтказади.