Маълумотларга кўра, Фабио Каннаваро қўл остидаги вице-чемпионлик клуб раҳбариятининг хафсаласини пир қилди, шу сабабли "Гуанжоу Эвергранд" янги бош мураббий қидирмоқда ва Бенитес номзодлар рўйхатига киритилди.
Испаниялик мутахассис Хитойда йилига 10 млн. фунт ишлаб топиши мумкин. Агар бу воқеа содир бўлса Бенитес дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланади.
58 ёшли Бенитес 2016 йилнинг март ойида "Ньюкасл" бош мураббийи сифатида эълон қилинган эди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали