"Ёзда менга таклиф билан чиқишдими? Ҳа, аммо бир сония ҳам иккиланганим йўқ. "Реал" учун "Сосьедад"ни тарк этишга тайёр эдим. Жаҳон футболида бошқа бундай клуб йўқ. "Реал"га ўтиш - Эверестга чиқишга ўхшайди" - дейди Одриосола.
Одриосола 2018 йилнинг ёзида "Реал Сосьедад"дан "Реал"га ўтган эди. 23 ёшли футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 11та учрашувида майдонга тушиб, 2та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали