Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг Алмати шаҳри бундан бир неча кун аввал ўтказилган «Наврўз Кубоги» халқаро турнирига мезбонлик қилган эди. Мазкур мусобақа давом этади. Энди иштирокчилар бошқа ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боради. 31 март-5 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган турнирда «Бунёдкор» академиясидан икки ёш тоифасидаги жамоалар қатнашади. Шуҳрат Йўлдошев (2003 йилги гуруҳ), Миркамол Қосимов (2004 йилги гуруҳ) мураббийлигидаги жамоалар эртага Алмати шаҳрига жўнаб кетишади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали