“Реал” яна Роберт Левандовскини Мадридга олиб келиш вариантига қайтди. Мадридликлар “Бавария” ҳужумчисини 100 млн еврога олишни кўзламоқда. 30 ёшли ҳужумчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2021 йил 30 июнида якунига етади. Футболчи аввалроқ клубни ўзгартиришни хоҳалаётгани ҳақида маълум қилганди.
Жорий мавсум польшалик ҳужумчи “Бавария” сафида 36 та ўйинда қатнашиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали