Торган Азар Мадриднинг “Атлетико” клуби назарига тушди. Мадридликлар уни ёзги трансферлар вақтида сотиб олишни кўзламоқда. 25 ёшли Торган жорий мавсум “Боруссия М” таркибида 27 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Мюнхенгладбах жамоаси билан шартномаси 2020 йил ўрталарида якунига етади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали