"Mundo Deportivo" хабарига кўра, каталонияликлар футболчининг трансфер нархини 50 миллион евро қилиб белгилаган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчини сотиб юбормоқчи, ижара борасидаги таклифлар эса рад этилади.
"Барселона" футболчини ўтган ёзда "Бордо"дан 41 миллион еврога сотиб олганди. Айни дамда унинг хизматларига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Интер" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали