"Реал" таклифини рад эта олмасликни тасаввур қила олмайман. Иан Рашни кўриб ўйладим: "У "Ювентус"га кетди ва бир йилдаёқ қайтди. Бу яхшику". Мен ўзимни бир-икки йилда қайтишимга ишонтирдим. Бунда Рашни ҳам айблайман.
Ажойиб стадион, буюк футболчилар ўйнаган Мадрид ҳақида ўйладим. Янги тил, маданият, давлат, ўйин услуби. Мен оиламни илк марта хорижга олиб чиққандим, бу ҳам мен учун катта тажриба бўлди.
Агарда "Реал"га ўтмаганимда ҳозир: "Мени бир вақтлар "Реал"га чақиришганди, бироқ мен Зидан, Фигу, Роналду билан бир жамоада ўйнашдан бош тортганман", деб афсусланардим", - деди Оуэн.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали