Янги битим аввалгисидан 25% қимматроқ бўлади ва нарх 4,05 млрд. фунтга етади. Келишув 2019-2022 йилларга мўлжалланган.
Бу шартнома аввалгисидан фарқ қилади. Энди трансляциядан тушган пуллар клубларга тенг бўлинмайди. АПЛ грандлари аутсайдерлардан кўпроқ даромад олади, чунки пуллар турнир жадвалидаги ўрнига қараб бўлинади.
Хусусан Англия чемпиони қўшимча 25 млн. фунт даромад кўради. Топ-6 ва бошқа клублар ўртасидаги фарқ тахминан 75 млн. фунт бўлади.
Ҳозирги битим бўйича АПЛнинг барча клублари трансляциядан 40,7 млн. фунт олишади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали