"Серхио Рамос "Олтин тўп"га муносиб. Ҳимоячи ва дарвозабон соврин олиши қийин, бироқ Фабио Каннаваро бу ишни уддалаган. Ҳаммаси ҳозирги вазият ва мавсумга боғлиқ. Бироқ фақат маҳорат даражаси билан баҳолайдиган бўлсак, Рамос бу совринни олиши керак" - дейди Фигу.
Тарихда фақат тўрт ҳимоячи "Олтин тўп" олган: Франц Беккенбауэр, Маттиас Заммер, Лотар Маттеус ва Фабио Каннаваро.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали