“Le Parisien” нашри хабарига кўра, “Қироллик клуби” Мбаппе борасида парижликлар раҳбарияти билан музокаралар бошлаган. Аммо жамоа футболчини жорий ёзда ўз сафига қўшиб олиши даргумон. “Реал” шу боисдан ҳам Килианни 2020 йил ёзида жамоага олиб келишни ўйламоқда. 20 ёшли футболчининг трансфери айни чоғда 200 млн еврога баҳоланмоқда. Мбаппе ПСЖга “Монако”дан 180 млн евро (45 млн ижара, 135 млн евро трансфер учун) ўтганди.
Жорий мавсум футболчи ПСЖ сафида 35 та ўйинда қатнашиб, 31 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали