Ильгиз Танташев Польшада бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига таклиф этилди
27.03.2019 16:34 Ўқилди: 1202
ФИФА шу йилнинг 25 май - 16 июнь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар ва расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Осиёдан ушбу мусобақага жами 13 нафар ҳакам таклиф қилинган. Улар орасида 3 нафар бош ҳакам, 6 нафар рефери ассистентлари ва 3 нафар VAR бўйича ишлайдиган ҳакамлар бор. Ҳамюртимиз Ильгиз Танташев эса мазкур мусобақага захира ҳаками сифатида таклиф этилган.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.