Маълумотларга кўра, 18 ёшли футболчи хизматларига ҳаммадан кўпроқ "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Манкунианлар францияликни ҳозироқ сотиб олишга тайёр.
"Сент-Этьен" Салибега қизиқиш ортганини билиб, футболчининг нархини 30 млн. евро қилиб белгилади. Шу билан бирга Франция клуби футболчи трансфердан сўнг яна бир мавсум жамоада ижара асосида қолишини хоҳламоқда.
Салиба "Сент-Этьен" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум Лига 1нинг 10та учрашувида майдонга тушди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали