
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилди.
Эндиликда, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2018 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг «Ванфоре Кофу» клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино билан Тошкентда учрашув ўтказиб, болалар футболини ривожлантириш, футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш масаласида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ана шунга асосан, жорий йилнинг 2-8 апрель санасида “Ванфоре Кофу” футбол клуби мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ҳалқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.
Меҳмонлар мамлакатимизга ташрифини кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридан бошлашни режалаштирган бўлиб, 2-3 апрель санасида Самарқандда бўлишса, 4-8 апрель кунлари Япония футбол жамоаси Тошкент шаҳрида академия жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Жумладан, “Ванфоре Кофу” жамоаси ёшлари 3 апрель куни соат 16:00да “Динамо” ўйингоҳида Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг 17 ёшдаги тарбияланувчилари билан, 4 апрель санасида Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиясининг 17 ёшдаги тарбияланувчилари билан, 7 апрель санасида эса Андижон ва Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг 17 ёшдаги тарбияланувчилари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Тошкент шаҳридаги халқаро ўртоқлик учрашувлари Футбол бўйича республика олий маҳорати мактабида (“Чиғатой”) соат 15:00 да ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ўртоқлик учрашувлари юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинмоқда.
![]() | 15.10.2026 00:08 Ўқилди 34770 "Roma" - "Real" LIVE |
![]() | 12.10.2026 23:24 Ўқилди 21139 Elit OCHL. Hamrobekovning "Traktori" durang o'ynadi, "Al Ahli" BAAda 3 ta gol urdi |
![]() | 13.10.2026 02:16 Ўқилди 13733 Elit OCHL. "Neftchi" mehmonda "Al Nassr"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 12.10.2026 19:56 Ўқилди 12198 Zayniddin Tojiev: "O'yin yangi stadionda o'tkazilgani muxlislarga ham maqul keldi" |
![]() | 14.10.2026 00:32 Ўқилди 10409 Mustaqil futbol regulyatori: aksariyat ingliz klublari moliyaviy inqiroz yoqasida turibdi |
![]() | 14.10.2026 00:08 Ўқилди 8813 YCHL. "Atletiko" – "Man Yunayted" va boshqa uchrashuvlari start oldi (onlayn hisob) |
![]() | 11.10.2026 02:08 Ўқилди 8458 PSJ "Le-Man"ni mag'lub etdi |
![]() | 14.10.2026 19:16 Ўқилди 6443 Birodar Abduraimov va To'lagan Isoqov vorislari” metodik qo'llanmasi taqdimoti o'tkazildi |
![]() | 11.10.2026 21:08 Ўқилди 5724 Brendan Rojers: "Paxtakor"ga imkon qadar muammo tug'dirishga harakat qilamiz" |
![]() | 15.10.2026 00:00 Ўқилди 5611 LIVE. YCHL. "Manchester Siti" - PSJ 0:0 (matnli translyatsiya) |
Реклама
Сайт хақида