Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи хизматларига "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Франциялик мутахассис клуб раҳбариятидан футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олишни сўради. "Лион" Н'Домбелени камида 80 млн. еврога сотишни мўлжал қилган.
Олдинроқ, Н'Домбеле хизматларига "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Ювентус" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
22 ёшли футболчи жорий мавсум Лига 1нинг 25та учрашувида майдонга тушиб, 6та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали