Бу футболчи учун миллий терма жамоа либосидаги 121-ғалаба бўлди. Шундай қилиб, у жамоа собиқ посбони Икер Касильяс рекордини такрорлади.
Серхио Рамос тез орада Касильяснинг яна бир рекордини янгилаши мумкин. Ҳимоячи миллий жамоада ўтказган ўйинлар сони бўйича дарвозабондан ўтиб кетиши мумкин. Айни дамда Рамос Испания терма жамоаси сафида 162та ўйин ўтказди, Касильяс ҳисобида 167та баҳс мавжуд.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали