Ушбу ўйинлардан кейин Осиё чемпионатига йўлланма олган барча 16та жамоа номи маълум бўлди.
Таиланд мусобақа мезбони сифатида йўлланмага эга чиқди. Саралаш орқали қитъа чемпионатига чиққан жамоалар: Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия, Саудия Арабистони.
Осиё чемпионати 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўтган мусобақа чемпиони сифатида қуръа ташлаш маросимида 1-саватчадан жой олади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали