
Жермен Дефо ва Гарри Реднапп

Дефога илк бор асосий таркибдан жой берган мураббий айнан Ҳаррй Реднап эканлигини кўпчилик яхши билса керак. «Вест Ҳем» сафидаги ўйинлари билан мухлислар назарига тушган ҳужумчи Реднап истеъфога чиққандан сўнг унинг ортидан «Портсмунт» жамоасига ўтиб кетади. Реднап бироз вақт ўтгач, «Тоттенҳем» да иш бошлайди. Қарабсизки, Дефо ҳам тез орада «Тоттенҳем» футболчиси!
Тан олиш керак, Дефо бошқа мураббийлар қўл остида ҳам ўйнаган, лекин энг ёрқин даврлари айнан Гарри Реднапп қўл остида ўтган йилларига тўғри келади.
Рикарду Карвалъю ва Жозе Моуринъю

Бу икки португалияликларнинг ҳаёт йўллари аввалига «Порту» жамоасида туташади. Жозе унинг ҳимоядаги ҳатти-ҳаракатлариданми, ё бошқа сабабми, иложи борича доим ўз жамоалари сафида кўришни истаган. Аввалига уни нақд 30 миллион евро эвазига Абрамович «Порту» дан ҳарид қилади. Кейинчалик Жозе «Реал Мадрид»ни бошқараётган пайтда клуб мутасаддиларидан Карвалиёни ҳарид қилишларини талаб қилади. Клуб директори 32 ёшлик ҳимоячини 8 миллион еврога ҳарид қилади ва 3 йиллик шартнома таклиф этади. Жозе дунёнинг манаман деган юлдузларини ҳам бир мавсумда заҳирага михлаб қўйиши билан анча ном қозонган, лекин танганинг икки тамони бўлади деганларидек, унинг мана шундай эркаликлари ҳам бор.
Патрик Клюверт ва Луи Ван Гал

Голландия футболининг энг ёрқин икки юлдузи доим ёнма-ён бўлган десак, адашмаган бўламиз. Келинг бошидан бошлаймиз.
Ван Гал «Аякс» жамоаси билан ЧЛ нинг финалига чиқади. У ўша мавсум 19 ёшли Клювертни қўрқмасдан асосий таркиб футболчисига айлантиради ва хато қилмайди. Клюверт ўша ЧЛ финалидаги ягона голга ҳам муаллифлик қилади. У Ван Галнинг қаршилигига қарамасдан, фаолиятини Италиянинг «Милан» жамоасида давом эттириш учун Голландиядан кўчиб кетади. Афсуски, Клюверт «Милан» сафида йўқолиб қолади. У ҳужумдаги рақобатга дош бера олмайди ва заҳира ўриндиғига михланиб қолади. Унинг ўйинидаги пасайишга ҳам қармасдан Ван Гал уни ўзи бошқараётган «Барселона» сафига чақиради.

Клюверт Луи Ван Гал қўл остида яна аввалги даражасига чиқиб олади. У «Барселона» сафида ўзининг энг «гуллаган» даврларини севимли мураббийси қўл остида ўтказади. Йиллар ўтгач улар яна ажралишади…
Ван Гал 2014-йилги Мундиал олдидан Голландия терма жамоаси бош мураббийси деб эълон қилинади. У ишни Клювертни ёрдамчи мураббий сифатида ўз штабига ишга олишдан бошлайди ва суюкли шогирди билан ўша Мундиалда 3-ўринни қайд этади.
Ван Гал шогирдлари турнир финали олдидан Аргентинага пеналтилар сериясида мағлуб бўлишади. 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Бразилияни 3 : 0 ҳисобида енгишади. Клюверт футбол оламида қандай ютуққа эришган бўлса, деярли ҳаммаси Ван Гал билан боғлиқ. Ван Гал уни кашф этди, юлдуз футболчига айлантирди, кучли депрессия ҳолатидан олиб чиқди, мураббийлик сир-асрорларини ўргатди… Мана буни ҳақиқий устоз ва шогирд десак бўлади.
![]() | 26.02.2026 01:24 Ўқилди 5606 ECHL. "Real Madrid" - "Benfika" 1:1 (matnli translyaciya) |
![]() | 04.03.2026 01:00 Ўқилди 4653 Ispaniya kubogi. "Barselona" - "Atletiko" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 25.02.2026 01:08 Ўқилди 4144 ECHL Pley-off bosqichi javob o'yinlari |
![]() | 04.03.2026 01:56 Ўқилди 3851 Ispaniya kubogi. "Barselona" - "Atletiko" 2:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 24.02.2026 03:00 Ўқилди 3572 APL. Kerrikning mag'lubiyatsiz seriyasi davom etadi: "Manchester Yunayted" mehmonda "Everton"ni mag'lub etdi |
![]() | 05.03.2026 00:24 Ўқилди 2872 APL. "Manchester Siti" - "Nottingem Forest" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 24.02.2026 01:00 Ўқилди 2788 APL. "Everton" - "Manchester Yunayted" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 05.03.2026 03:24 Ўқилди 2686 APL. MYU bir taym o'n kishi bo'lib o'ynagan "Nyukasl"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 01.03.2026 21:32 Ўқилди 2672 APL. "Arsenal" - "Chelsi" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 27.02.2026 02:16 Ўқилди 2597 Daniel Farke: "Gvardiola hammadan bir qadam oldinda" |
Реклама
Сайт хақида