Аввалроқ, каталонияликлар "Айнтрахт" ҳужумчиси Лука Йович ҳамда "Атлетико" аъзоси Антуан Гризманнга қизиқиб қолгани ҳақида хабар бергандик. "Барселона"нинг шорт-листидан яна бир форвард – MЮ ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўрин олган. 21 ёшли инглизнинг имкониятлари, ҳам техник томондан ҳам ёш борасида юқори баҳоланмоқда. У исталган топ-жамоада ўйнаб кета олади, дея маълумот берди Испаниянинг Mundo Deportivo нашри.
Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали