Унинг аёли Жессика Фарбер оиласидаги учинчи фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқнинг жинси ошкор этилмаган. "Ҳаёт гўзал", — дея Тони Кроос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги туғилган фарзанди билан тушган илк расмини намойиш этди.
Кроос ва Фарбер 2015 йилда турмуш қуришган. Немис футболчининг рафиқаси Фарбер ҳозирда 5 ёшли Леон ҳамда 2 ёшли қиз фарзанди Амелини вояга етказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2015 йилдан бери жиддий саломатлик муаммоларига чалинган болаларга ёрдам берадиган ҳайрия фондини бошқариб келяпти.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали