Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган жамоа мураббийлар Отабек Акромов, Илхомжон Сатторовлар бошчилигида машғулотларни олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда жамоа тажрибали футболчилардан Абдулазиз Жўрабоев, Сарвар Холматовлар билан келишувга эришган. "Иттифоқ-Навоий" жамоаси уй учрашувларини Қизилтепа тумани "Марказий" ўйингоҳида ўтказади.
Жамоа олдига жорий мавсумда ПРО-Лига "Б" гуруҳида муносиб иштирок этиш ва мавсум якунида ПРО-Лига "А" гуруҳига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали