Андижонда мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди
26.01.2019 15:34 Ўқилди: 5497
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги мураббийларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ва мураббийлик соҳасини ривожлантириш мақсадида турли семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, 23-24 январь кунлари Андижон шаҳрида болалар-ўсмирлар футбол академиялари мураббийларининг малакасини ошириш мақсадида семинар ўтказилди. Семинар давомида футболчилар билан машғулотлар ўтказиш, уларни учрашувларга руҳан тайёрлаш, машғулотлар давомида замонавий воситалардан фойдаланиш, конспект юритиш ва ўз фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур семинар ЎФА Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси директори Шавкат Имамов томонидан олиб борилди. Семинар якунлари бўйича қатнашчилардан назарий ва амалий имтиҳонлар олинди.