Манчестердаги меҳмонхона бошлиқлари хайрия кечасини ҳам уюштириб беришди ва унга юлдузли меҳмонларни таклиф қилишди.
"Сер Алекс бутун бир тун давомида ўша кунларни гапириб берди. Ҳозир соғ-саломат юргани учун шифокорларга катта ташаккурлар айтиб, шифохонага 405 минг фунт хайрия пулини ўтказиб берди. У ҳар доим ўзига берилган ёрдамни қадрлайди. Бу ёрдам эса нафақат унга, балки барчага ёрдам берилгандек бўлди", - деди ушбу кеча қатнашчиси.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали