Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Қуйида ўйиннинг видеотрансляциясини томоша қилиш мумкин.
45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча Ўзбекистон 1:0 ҳисобида олдинда
45. ЗАРБААААААААА! Шомуродов ҳозир дублга эришиши мумкин эди, дарвозабон ўз ўрнида!
44. Шомуродовнинг узатган тўпини Сидиқов дарвозага йўллай олмади
42. Хавфли вазият! Тан Лонг хавфли вазиятдан зарба бера олмади!
41. Ўзгариш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров ўрнига Одил Аҳмедов майдонга тушди
36. Уххх! Ҳозир Веи Шихао Отабек Шукуровнинг ортидан зарба берди. Унга шифокорлар ёрдам беришди. Афсуски Шукуров майдонга қайта олмайди. Ўзгартириш амалга оширилади
34. "Ростов" ҳужумчиси рақиб жарима майдони ичига кириб бориб ўткир бурчакдан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.
34. ГООООООООООООООООООООООЛ! 0:1. ЭЛДОР ШОМУРОДОВ!
31. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов
23. Яна бир жарима тўпи, бу сафар хавфлироқ нуқтадан. Икром Алибоевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
21. Машарипов анчагина фаол ўйнамоқда
21. ЗАРБАА! Машариповнинг узатган тўпини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди
20. Машарипов чап қанотда рақиб вакили томонидан йиқитилди. Жарима тўпини Жалолиддиннинг ўзи амалга оширади
19. Ҳозирча вакилларимиз икки марта зарба беришди, Хитой эса умуман зарба бергани йўқ
18. Хавфли вазият! Чап қанотдан ҳужум қилдик, Машариповнинг узатган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
10. Ҳозирча ташаббус Ўзбекистон терма жамоаси томонида.
4. ЗАРБАААААААААААА! Бурчак тўпидан кейин Икром Алибоев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, ноаниқ!
2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Вакилларимиз илк бор ҳужумга ўтишди ва Шораҳмедовнинг узатган тўпи сал қолса дарвозага кириб кетарди, бироз ноаниқ
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Хитой қизил, Ўзбекистон оқ рангли формада ўйнайди
- Бугун жамоамизни Анзур Исмоилов сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Маълумот учун Исмоилов бугун терма жамоадаги ўзининг 100-учрашувини ўтказмоқда.
- Навбат Хитой давлат мадҳиясига
- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда!
- Икки жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди.
- Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН 0:1 LIVE
Гол: Элдор Шомуродов 34, - 0:1.
Хитой: 12.Ян Жунлинг, 5.Занг Лингпенг, 24.Фу Хуан, 3.Гао Зунйи, 26.Ли Анг, 15.Ву Ши, 21.Тан Лонг, 13.Хи Чао, 14.Занг Хиувей, 9.Донг Хуешенг, 7.Веи Шихао
Захира: 25.Лу Венжун, 19.Шие Пенгфей, 6.Фенг Шиаотинг, 17.Ванг Ганг, 1.Зенг Ченг, 11.Хао Жунмин, 30.Пенг Шинли, 27.Ванг Йонгпо, 28.Лиу Янг, 23.Ванг Далей.
Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев, 23.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров, 10.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев, 7.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 1.Акбар Тўраев, 16.Жавоҳир Илёсов, 3.Достон Турсунов, 9.Одил Аҳмедов, 21.Марат Бикмаев, 17.Достон Ҳамдамов, 6.Даврон Ҳошимов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец, 18.Сардор Мирзаев.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали