Франциялик футболчи билан олиб борилган музокаралар давомида “қироллик клуби” унга йилига 10-12 млн. евро атрофида маош таклиф қилган. Бироқ, Погба бу маблағдан норози бўлган. Сабаби, у МЮда йилига деярли 2 баробар кўп пул (22,1 млн.) топади.
Transfermarktʼнинг маълумотларига кўра Поль Погбанинг трансфер суммаси 90 млн. еврога баҳоланган. Хавбек жорий мавсум “қизил иблислар” сафида 37 ўйинда майдонга тушиб, 14 бора гол урган ҳолда 11та асистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали