U-23 Осиё чемпионати саралаши. Тожикистон Ҳиндистон устидан ғалабага эришди
24.03.2019 19:34 Ўқилди: 1463
Бугун 24 март куни Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Тожикистон терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида таслим этганди.
Энди 26 март куни Ўзбекистон Тожикистон билан куч синашади. Учрашув "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.