"Клубнинг тизими ва маданиятини ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Ўшанда "Интер" узоқ вақт давомида совринлар юта олмаётганди. Бироқ менинг ишларимдан наф чиқмади. Чунки у ерда, ифлос, ярамас футболчилар билан ишлаганман. Улар мен талаб қилган футболчиларни асосий таркибдан чиқариб юборишимга тўсқинлик қилишган", - деди Де Бур.
48 ёшли голландиялик 2016 йилнинг августидан ноябрига қадар "Интер"ни бошқарган. Айни дамда у "Атланта Юнайтед"да ишламоқда.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали