Томонлар 5 йилга шартнома тузишга келишиб олди. 19 ёшли хавбек "Ювентус", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш бўлаётганига қарамай, римликлар билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди, дея хабар берди Football Italia нашри.
Унинг йиллик маоши 6 мартадан кўпроққа оширилди – 300 мингдан 2 миллион еврогача. Жорий мавсум Заньоло А Сериянинг 19 учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали