Қозоғистон - Россия учрашуви 24 март куни Астанадаги "Астана" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Россия терма жамоаси 21 март куни Бельгияга қарши илк саралаш ўйинида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Россияликлар Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун Бельгия, Қозоғистон, Шотландия, Кипр ва Сан-Марино билан баҳс ўтказади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали