Ўйинда меҳмонлар дарвозасини Уго Льорис қўриқлади. Бу дарвозабон учун мамлакат бош жамоаси сафидаги 109-ўйин бўлди. Натижада Уго 108 та ўйин ўтказган Зинедин Зидандан ўзиб кетди. Угодан олдинда фақат Марсель Десайи (116), Тьерри Анри (123) ва Лилиан Тюрам (142) бор, холос.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали